“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ташаббуси билан таниқли санъаткорлар, Олимпиада чемпионлари иштирокида ўтган тадбирда 300 дан ортиқ ёш фермер ва тадбиркор, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган фаол ёшлар, “Камолот” етакчилари, ёш ўқитувчи ва спортчилар қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун яратилган кенг имкониятлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Учрашувда ана шу имкониятлардан самарали фойдаланаётган ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, ижодкорлиги, ташаббускорлиги, илм-фан соҳасидаги ютуқларини эътироф этиш билан бирга, айрим муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар очиқ-ойдин баён этилди, деб хабар беради ЎзА.
Каратэ бўйича жорий йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган 52-умумтаълим мактаби “Камолот” бошланғич ташкилоти етакчиси Абдулла Давлатов туманда “Ёшлар маркази”ни ташкил этиш таклифини билдирди.
– Бундай марказ орқали ёшларнинг куч-ғайратини аниқ мақсадлар сари йўналтириш, уларни янада жипслаштириш мумкин, – дейди у. – Энг муҳими, кўплаб тенгдошларимиз бўш вақтини мазмунли ва мақсадли ўтказиш имконига эга бўлади.
Учрашувда ёшлар томонидан академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини имтиёзли диплом билан тугатган ўқувчиларга олий ўқув юртларига киришда имтиёзлар бериш, ёш оилалар учун 48 хонадонли 4 қаватли “Камолот” уйи қурилишини келгуси йил манзилли дастурига киритиш, бу уйларни имтиёзга эга бўлмаган ёш оилаларга ҳам бериш зарурлиги, ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредит маблағлари, ер майдонлари ажратиш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди.
Ёшлар билан бундай мулоқотлар Хўжайли, Чимбой, Тахтакўпир туманларида ҳам ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди
Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди