Сўнгги уч йил мобайнида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 65 фоизга ошган, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Жиноят кодексининг 276-моддаси («Транспорт воситасини олиб қочиш»)га ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклиф парламент қуйи палатасига Бош прокуратура томонидан илгари сурилди.
«Олиб борилган таҳлилларга кўра, сўнгги уч йил мобайнида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 65 фоизга ошган», — Қонунчилик палатаси ахборот хизмати депутат Шерзод Тўхташев сўзларидан иқтибос келтиради.
Қонун лойиҳасига кўра, оғирлаштирувчи ҳолатларсиз автотранспорт воситасини олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача (амалда — 3−5 йилгача), бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса 10 йилдан 15 йилгача (амалда — 5−10 йилгача), уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, 15 йилдан 20 йилгача (амалда — 10−15 йил) озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш кўзда тутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди