17:07 / 11.03.2015
10 615

Тошкентда сохта автосалон очган фирибгарлар қўлга олинди

Тошкентда сохта автосалон очган фирибгарлар қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ Коррупция, товламачилик ва рекетчиликка қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркорнинг ноқонуний фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга билдирмаслик эвазига хусусий тадбиркордан моддий рағбатлантириш сифатида маълум миқдордаги пул маблағини товламачилик йўли билан олаётган, пойтахтда яшовчи 30 ёшли аёл қўлга олинди.

Шу билан биргаликда, бир неча ойлар мобайнида Тошкент шаҳридаги офислардан бирини ижарага олиб, сохта автосалон очиб, автомашина сотиб олиш ниятида бўлган фуқароларнинг жуда катта миқдордаги пулларини ўзлаштириб олиб, уларга қалбаки шартнома ва квитанциялар тақдим этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг уч нафар аъзоси қўлга олинди.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда сохта автосалон очган фирибгарлар қўлга олинди

Жамият янгиликлари