Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга мамлакат шарқий қисмида Мудофаа Вазирлигининг вертолёти ҳалокати билан боғлиқ нохуш вазият юзасидан таъзия билдирди.
Алмазбек Атамбаев мактубида ўзи ва Қирғизистон халқи номидан фалокат қурбонларининг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли Ми-171 вертолёти режа асосида парвоз қилаётган чоғида ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар эдик. Фалокат натижасида 3 нафар экипаж аъзоси ва 6 нафар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси қурбон бўлди. Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича коммисия ташкил этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди