20:57 / 27.11.2016
9 786

Янги президент Путинга нима деди?

Янги президент Путинга нима деди?

Куба раҳбарии Фидель Кастро вафоти муносабати билан Россия президенти Владимир Путин Куба Давлат Кенгаши раиси Раул Кастрога қўнғироқ қилди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.
Суҳбат давомида Владимир Путин “Фидел Кастро ўз Ватанига фидокорона хизмат қилган патриот, Куба ҳалқи муҳаббатини ва халқаро ҳамжамият ҳурматини қозонган ёрқин сиёсий арбоб бўлганлигини” айтиб ўтди.
Шунингдек, президент Россия ва Куба дўстлиги ва халқаро майдондаги стратегик ҳамкорлиги қад кўтарилишига Фидел Кастронинг ҳиссаси улкан бўлганлигини ҳам таъкидлади.
“Раул Кастро Россия президентига ҳамдардлик сўзлари учун миннатдорчилик билдириб, уни Куба бундан кейин ҳам ўз йўналишини ўзгартирмаслигига ва Россия билан ҳар томонлама ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришига ишонтирди”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, кеча 26 ноябрь куни Куба революциясининг «отаси», машҳур Фидел Кастро вафот этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги президент Путинга нима деди?