19:12 / 01.12.2016
7 388

Шавкат Мирзиёев Бразилия Президентига таъзия изҳор этди

Шавкат Мирзиёев Бразилия Президентига таъзия изҳор этди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия Федератив Республикаси Президенти Мишел Мигел Элиас Темер Лулиага Колумбияда Бразилия йўловчи самалётининг ҳалокатга учраши ва натижда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этди.

Мамлакат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этиб, жароҳат олганларга эса тез орада соғайиб кетишни тилади, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Бортида 77 нафар киши, жумладан, 9 экипаж аъзоси бўлган самалёт сешанба куни Медельин шаҳридан 50 км узоқликда қулаб тушган эди. Йўловчилар орасида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол жамоаси ўйинчилари ва масъуллари ҳам бўлган. Ҳалокатдан 6 киши омон қолган. Самолётнинг қулаб тушишига ёнилғининг етарли миқдорда эмаслиги сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бразилия Президентига таъзия изҳор этди