12:19 / 09.12.2016
8 184

Патриарх Кирилл Мирзиёев ҳақида нима деди?

Патриарх Кирилл Мирзиёев ҳақида нима деди?

Рус православ черкови бош руҳонийси патриарх Кирилл, Ўзбекистон янги президентига унинг ушбу улуғ лавозимга сайланиши халқ ишончидан дарак деди.

Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади ва келажакда ҳам Тошкентдаги Рус православ черкови ҳамда Ўзбекистон ҳукумати орасида ҳамкорлик давом этишига умид билдирди. «Сиз узоқ йиллар давомида ўз халқингизга фидокорона хизмат қилдингиз. Барча куч ва қобилиятингизни мамлакат ривожланиши ва фуқаролар фаровонлиги йўлида сарфладингиз. Бўлиб ўтган сайлов Ўзбекистон аҳолисининг сизга бўлган ишончини намойиш қилди. Улар ўз келажакларини ва бугунги кундаги муҳим муаммоларни сиз билан биргаликда ҳал қилишни умид қилмоқдалар», — дейилган РПЧ раҳбари хабарида. Шунингдек, Патриарх Кирилл Ўзбекистон раҳбарига ўзбек халқига маъсулият билан хизмат қилишда соғлиқ ва муваффақият тилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Патриарх Кирилл Мирзиёев ҳақида нима деди?