10:31 / 10.12.2016
6 266

Сергей Лавров Reuters ходимини ҳақорат қилди

Сергей Лавров Reuters ходимини ҳақорат қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Reuters агентлиги операторини ҳақорат қилди. Украинанинг «Громадьске» телеканали буни тасдиқловчи видеороликни тақдим этди. Reuters агентлигининг оригинал ролигида ҳам Лавровнинг "аҳмоқлар" деган сўзи эшитилган.

Видео Лавровнинг Гамбургда Германия ТИВ раҳбари Франк Вальтер Штайнмайер билан бўлиб ўтган учрашувида тасвирга туширилган.

Лавров даҳлиздан ўтиб кетаётиб, камерага қарайди ва Reuters операторига "What do you want? (Нима истайсиз?)" деб мурожаат қилади. Шундан кейин у "аҳмоқлар", деб қўшиб қўяди.

Лавров бу сўзни биринчи марта қўллаши эмас. 2015 йилнинг августида у матбуот конференцияси пайтида микрофон олдида тўсатдан беодоб сўзни қўллаган.

Россия ТИВда идора раҳбаридан ҳеч беодоб сўзларни эшитишмаганлигини маълум қилишган. Охир-оқибат Лавровнинг айтган сўзлари мемга айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергей Лавров Reuters ходимини ҳақорат қилди