22:28 / 12.12.2016
7 239

Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган уч автобус қор бўрони туфайли тўхтаб қолди

Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган уч автобус қор бўрони туфайли тўхтаб қолди

Қозоғистоннинг Ақмолин вилоятида ичида Россия ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган бешта автобус ноқулай об-ҳаво туфайли тўхтаб қолди, деб хабар берди "Kun.uz" нашри.

Маълумотларга кўра, ноқулай шароит, Бурабай туманидаги йўлнинг ёпилиши ва йўлни кўриш даражасининг пасайиши туфайли 2016 йилнинг 10-12 декабрь кунлари Щучинск вокзалида бешта автобус жойлаштирилган.

«Бир автобусда (Екатеринбург-Қарағанда) 43 киши – РФ фуқаролари, бошқасида 27 киши – РФ фуқаролари, уч автобусда (Петропавловск-Чимкент) эса 120 киши – Ўзбекистон фуқаролари бор. 141 киши, жумладан беш нафар бола иссиқ овқат билан таъминланди», - дейилган хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган уч автобус қор бўрони туфайли тўхтаб қолди