2016 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ва қардош қозоқ халқини тарихий сана – Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий табриклади.
Ўз навбатида Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажаришга киришгани билан муборакбод этди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон –Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган қатор минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича амалий, ишончли ва очиқ мулоқотни давом эттиришга қатъий ишонч билдирдилар.
Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишни таклиф этди.
Таклиф мамнуният билан қабул қилинди.
Суҳбат анъанавий дўстлик, ҳамфикрлик, ўзаро ҳурмат ва самимият руҳида ўтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади