12:02 / 17.12.2016
6 125

Венесуэла аҳолиси нақд пул етишмаётганига қарши норозилик билдирмоқда

Венесуэла аҳолиси нақд пул етишмаётганига қарши норозилик билдирмоқда

Венесуэланинг бир неча штатларида нақд пул етишмаётгани ва дўконларнинг 100 боливарлик қоғоз пулларни қабул қилишни рад этаётганларига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Мамлакат аҳолиси нақд пул етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишни талаб қилмоқда. Бир ҳафта аввал, 12 декабрда Венесуэла 100 боливарлик қоғоз пулни муомаладан чиқариши маълум бўлганди. Венесуэла президенти Николас Мадуронинг айтишича, бу мафияга қарши кураш билан боғланган.

Шу сабабли 17 декабрда Тачира, Трухильо, Монагас, Ансоатеги, Боливар, Баринас ва Сулия штатларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Аҳолининг таъкидлашича, савдогарлар ва транспортда ташувчилар 100 боливарлик қоғоз пулни қабул қилишдан бош тортишмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, айни вақтда мамлакат ҳукумати бу ҳолат бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Венесуэла аҳолиси нақд пул етишмаётганига қарши норозилик билдирмоқда