22:08 / 17.12.2016
6 831

Усама бен Ладеннинг ўғли Миср давлатига киритилмади

Усама бен Ладеннинг ўғли Миср давлатига киритилмади

Миср чегарачилари собиқ биринчи рақамли террорчи Усама бен Ладеннинг ўғилларидан бирига мамлакатга киришига рухсат беришмади. Бу ҳақда "Ал-Ахрам" портали хабар берди дейилади "Kun.uz" нашрида.

ОАВ маълумотларига кўра, "Ал-Қоида" асосчисининг ўғли Умар бен Ладен Қоҳирага Қатардан жума кунги рейс билан учиб келган. Паспорт назоратидан ўтиш жараёнида эса мисрлик чегарачилар Умар бен Ладенни Мисрга кириши тақиқланган кишилар рўйхатида борлиги ҳақида хабардор қилишди. Бир неча соатдан сўнг бен Ладен Туркияга учиб кетган.

Хабарларга кўра, Умар бен Ладен Мисрда 2007-2008 йилларда истиқомат қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Усама бен Ладеннинг ўғли Миср давлатига киритилмади