23:59 / 17.12.2016
6 785

Трамп машҳур актёрни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи... Кимни?

Трамп машҳур актёрни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи... Кимни?

АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп Голливуднинг машҳур актёри Сильвестр Сталлонени ўз жамоасига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда "Kun.uz" нашри хабар бермоқда. Трамп актёрни АҚШнинг санъатни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси раҳбари лавозимига тайинламоқчи.

Трамп ҳозирча актёрга расмий таклиф билдирмаган, бироқ нашрнинг фикрича, Сталлоне бунга ижобий муносабат билдиради.

Трамп штабидаги манбалар Fox News телекомпаниясига Сталлоне борасида расмий қарор қабул қилинмаганини айтганлар. Бироқ Трамп Сталлоне ҳақида "жуда яхши фикрда" ва улар анчадан бери дўст тутинганлар.

Санъатни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси АҚШда 1965 йилда санъат соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш мақсадида ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Трамп машҳур актёрни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи... Кимни?