Бир неча соат аввал, Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи азоларидан бири Тошкент кўчаларида ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини излаб топишда ёрдам сўраб гуруҳдагилар ва Тошкент аҳолисига мурожаат қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Унинг маълум қилишича, кеча 21 декабрь куни соат 20:00-22:00 орасида Чилонзор тумани, “Парус” савдо маркази яқинидаги улгуржи бозори ёнида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Маълумотларга қараганда, оқ рангдаги Nexia русумли автомобиль 9 яшар болани уриб юборган ва кўздан ғойиб бўлган. Болакай эса зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Гуруҳ фойдаланувчисининг хабар беришича, ЙТҲ иштирокчиси бўлган 9 ёшли болакай айни дамда шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.
“Ўша вақтда воқеа жойида бўлган ва ушбу ЙТҲни кўрган инсонларга мурожаат қилмоқчиман: Илтимос, воқеа жойидан қочиб кетган оқ рангдаги Nexia эгасини топишда ёрдам беринг.
Бундан кейин ҳеч бир йўловчига зарар етказмаслиги учун бу инсофсиз ва виждонсиз ҳайдовчини топишда кўмак беринг.
Кеча содир бўлган ушбу ЙТҲга гувоҳ бўлган, бирор нимани кўрганлардан ёрдам беришларини сўрайман”, деб ёзади гуруҳ аъзоси.
Бугунги кунда тезликни ошириб, йўл қоидаларини бузгани етмагандек, пиёдаларни уриб кетиб, уларга ёрдам кўрсатмаётган, воқеа жойидан жуфтакни ростлаётган ҳайдовчилар талайгина. Умид қиламизки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мазкур жиноятнинг тагига етиб, айбдорга нисбатан тегишли чора кўрадилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди