16:58 / 29.12.2016
12 861

Тишкавлагични ибтидоий одамлар ихтиро қилгани маълум бўлди

Тишкавлагични ибтидоий одамлар ихтиро қилгани маълум бўлди

Халқаро олимлар гуруҳи ибтидоий одам ҳисобланган, бундан 1,2 миллион йил илгари яшаган Homo antecessor ларнинг тишкавлагичдан фойдаланганини аниқлади, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Олимлар Испаниянинг Сима дель Элефанте ғоридан топилган ибтидоий одамнинг жағ суягини ўрганиб, юқоридаги хулосага келишди.

Қаддини тик тутувчи Homo erectus одамларнинг авлоди бўлган Homo antecessor нинг пастки жағи тадқиқотчилар томонидан 2007 йилда топилган. Бу ибтидоий одамлар ҳозирги Испаниянинг шимолида яшаган. Олимлар жағ суягидаги тиш қатламларини ўрганганда, уларнинг таркибида крахмал бўлган ўт-ўланлар ва хом гўшт билан озиқлангани маълум бўлди. Антропологлар шунингдек, тишлар орасидан ёғоч чўп топишди. Бу эса Homo antecessor нинг дарахт новдасидан тишкавлагич сифатида фойдаланганини исботлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тишкавлагични ибтидоий одамлар ихтиро қилгани маълум бўлди