15:41 / 02.01.2017
7 981

Интернетда болаларнинг суратларини жойлаш уларга зиён етказиши мумкин

Интернетда болаларнинг суратларини жойлаш уларга зиён етказиши мумкин

Бугунги кунда интернетда болаларнинг суратларини жойлаш одат тусига кирмоқда. Баъзилар ҳатто ҳали дунёга келмаган фарзандининг УТТ суратларини ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлайди. Бироқ Сидней университети психологи Жоан Орландонинг сўзларига кўра, болаларнинг суратларини интернетга жойлаштириш муайян даражада хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда ABC News нашрига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилди.

Бугунги кун болалари бундай суратларга тушишга ўрганиб ҳам қолишган. Статистикага кўра, Ғарбда 5 ёшгача бўлган ҳар бир боланинг интернетда ўртача 200 сурати бор.

Беш йилда мингта сурат - жуда кўп. Фотоархив рақамли шахсни шакллантиради - ота-она "юлдузча"нинг имидж мейкерлари вазифасини ўтайди ва баъзан болада йўқ бўлган фазилатларни кўрсатишга ҳаракат қилади.

Кўпинча ота-она учун кулгили туюлган сурат боланинг руҳиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, 12 ёшли боланинг синфдошлари ижтимоий тармоқда унинг ноқулай вазиятдаги суратини кўриб қолса, бу боланинг психологиясига зиён етказиши мумкин.

Бундан ташқари, кичик пайтиданоқ ижтимоий тармоқларда суратлари юкланган болаларда интернетдаги "лайк" ва изоҳларга тобеълик пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кичик ёшли болакайларнинг суратлари ўсмирларнинг суратларига қараганда кўпроқ фойдаланувчиларга ёқиши исботланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернетда болаларнинг суратларини жойлаш уларга зиён етказиши мумкин