Халқ орасида Одилбой деб аталувчи йирик тадбиркор, “Зеромакс” ширкатининг бош ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқарилган. Манбаларнинг етказишича 4 декабр куни соат 11ларда Жалолов суд залидан озод этилган ва Тошкентдаги ҳовлисига жўнаб кетган. Бу ҳақда Sof.uz сайти ва бошқа бир қатор нашрлар ёзмоқда.
Интенет тармоғида тарқалган суд ажрими нусхасида “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин. Джалолов Миродил Сабитович дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин” деб ёзилган.
2010 йилда иқтисодий жиноятлар содир этганлиги айби билан қамоққа олинган Миродил Жалолов Швейцарияда қайд этилган йирик "Zeromax" компанияси раҳбари сифатида иш олиб борганди. У шунингдек, “Бунёдкор” футбол клуби президенти сифатида ҳам фаолият олиб борган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди