Мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида эришилган ютуқлар, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар, оналар ва болалар саломатлиги маласига тўхталган давлат раҳбари, бу соҳада камчиликлар ҳам етарли эканини таъкидлади, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар саломатлиги масаласига алоҳида тўхталар экан, фақат аёллар учун хизмат кўрсатадиган поликлиникалар ташкил этиш бугунги замон талаби эканини айтиб ўтди.
“Аёлларимиз иболи, ҳаёли. Баъзи масалаларда шифокорга бориб дардини бемалол айтавермайди. Шу боис хотин-қизлар учун алоҳида поликлиника ташкил қилишимиз керак. Токи улар бориб ўзини қийнаётган масалада бемалол фикрлашсин. Чунки эртанги кунимизнинг давомчиларини соғлом дунёга келтириш кўп жиҳатдан аёлларимизнинг саломатлигига боғлиқ”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар маласида сўз юритар экан, тиббиёт ходимларининг жамият ҳётида тутган ўрни ҳақида ҳам гапириб ўтди:
“Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақида гапирганда бир ҳақиқатни эсимиздан чиқармаслигимиз лозим: тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади