Россиянинг Биринчи каналида намойиш қилинган “Голос. Дети” лойиҳасининг 2-мавсуми ғолибаси, ўзбекистонлик Сабина Мустаева ўз она шаҳри Тошкентга қайтиб келди.
Сабина таҳсил оладиган Миробод туманидаги 94-мактабда уни кутиб олиш учун ҳақиқий байрам ташкил этилди. Мактаб киравериши шарлар билан безатилди, Сабинанинг синфдошлари эса унинг сурати туширилган футболкаларни кийиб олдилар ҳамда шарлардан унинг исмини тузиб чиқишди. Мусиқали шоу ғолибасини устозлари табриклаб, уни гулларга буркаб ташладилар.
Сабина Мустаева «Голос. Дети» мусиқали шоусининг 2-мавсуми ғолибаси бўлди. У шоунинг финалида Aerosmith гуруҳининг “Crazy” қўшиғини инглиз тилида ижро этиб, телетомошабинлар овозининг 40 фоиздан қўпроғини тўплади. Сабинага лойиҳада россиялик таниқли продюсер Макс Фадеев устозлик қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди