16:13 / 22.05.2015
17 511

Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамолга дош беролмади

Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамолга дош беролмади

7-8 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамол таъсирида учиб тушган. Бу ҳолат акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, деб ёзади Kun.uz.


Суратларни жойлаштирган интернет фойдаланувчисининг маълум қилишича, бу уй 2014 йилда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилганди.



Қайд этиш жоизки, бу вазият намунали уйлар билан юз бераётган илк эътирозли ҳолат эмас. Бироз олдинроқ, Сурхондарё вилояти ҳудудида қурилган намунали уйлар жойлашган маҳаллада сув қувурларидаги носозлик туфайли сув тошиш ҳолатларидан шикоят қилинган ва маҳалла аҳолиси ҳар бир ёмғирни хавотир билан кутаётгани қайд этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамолга дош беролмади