08:41 / 08.04.2017
7 105

Тошкентдаги автобус йўналишларида электрон тўлов тизими йўлга қўйилади


Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда транспорт-коммуникация тизими, хусусан шаҳар аҳоли ташиш транспорт тизими тубдан такомиллаштирилди, моддий-техник база тўлиқ янгиланди, хорижий ва маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган энг замонавий техника ва технологиялар билан таъминланди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

2017 йилнинг 11 мартида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 129-сонли қарори юқорида келтирилган ишларнинг мантиқий давомидир.

Мазкур қарорнинг 10-бандида пойтахтда йўловчи-транспорт воситаларида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, мазкур лойиҳани амалга оширишнинг аниқ механизми, амалга оширувчилар ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш белгиланган.

Ўзбекистонда темирйўл ва шаҳар транспорт воситаларида автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш бўйича кўп йиллик ижобий тажрибага эга "Mikroelektronika Plyus" МЧЖ ва VIA TASHKENT МЧЖ томонидан дунёнинг ривожланган давлатларнинг шаҳар транспорт тизимини, жумладан хизматлар тўловларини автоматлаштириш бўйича илғор тажрибалари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари асосида мазкур корхоналар ўзаро ҳамкорликда йўловчи транспорт тизимида йўл ҳақи тизмини автоматлаштириш учун миллий қурилма дастурий комплекси ишлаб чиқилди.

"Mikroelektronika Plyus" МЧЖ директори С.Раҳимбековнинг "Кун.уз"га маълум қилишича, комлекс қуйидаги қулайликларга эга:

- дастурий таъминот маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда рус ва ўзбек тилларини таъминлайди;

- карточкалар транзит тизим орқали тўлдирилиши, тўловларни ҳам онлайн, ҳам офлайн режимларда амалга ошириш мумкин;

- мобил қуриламалар учун ҳам махсус дастур жорий этилиб, тўловларни картасиз смартфондан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имкони мавжуд.

Дастурий комплекс прототипи "Тошшаҳартрансхизмат" АЖга намойиш этилди. Тизим корхона мутахассислари томонидан қизиқиш билан кутиб олинди ва унинг имкониятлари ижобий баҳоланди.

Таъкидлаш жоизки, жума куни мазкур электрон тўлов тизими Тошкент шаҳридаги 155-сонли автобус йўналишида (Гулобод кўчаси-Бахт кўли) синовдан ўтказилди. Синовлар тугагач, тизим йўналишнинг барча автобусларида йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги автобус йўналишларида электрон тўлов тизими йўлга қўйилади