11:55 / 23.02.2015
7 502

Apple iPhone учун дисплей ишлаб чиқарувчи заводга 1,7 млрд доллар сармоя киритади

Apple iPhone учун дисплей ишлаб чиқарувчи заводга 1,7 млрд доллар сармоя киритади

Apple ва Япониянинг дисплей ишлаб чиқарувчи Japan Display Inc. (JDI) компанияси ўртасида iPhone учун дисплей етказиб берувчи махсус завод қурилишини молиялаштириш бўйича музокаралар бормоқда, деб ёзади «Mail.ru».

Манбалар хабарига кўра, JDI iPhone учун асосий дисплей етказиб берувчига айланмоқчи. Бироқ бундай ҳамкорлик учун Apple Исикава префектурасида завод қурилишига 200 миллиард йен (тахминан 1,7 миллиард доллар) сармоя киритиши керак.

У 2016 йилдан ишлай бошлаши тахмин қилинмоқда. Агар келишув муваффақиятли имзоланса, Apple LG ва Samsung’га дисплей буюртма қилмай қўйиши мумкин.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple iPhone учун дисплей ишлаб чиқарувчи заводга 1,7 млрд доллар сармоя киритади