18:48 / 26.02.2015
8 021

Beeline симли интернет учун пакетларни ишга туширмоқда

Beeline симли интернет учун пакетларни ишга туширмоқда

Beeline FTTB ва ADSL технологияларидан фойдаланувчи кенг полосали симли интернет абонентлари учун янги интернет-пакетлар тизимини ишга туширмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz. Бу мижозларга ўзларининг асосий лимитини ишлатиб бўлгандан сўнг қўшимча трафик ҳажмини олишга имкон беради.

“Энди абонентлар трафик тугаши ва янги ой бошланишини кутиб хавотирланмасликлари мумкин. Янги пакетлар тариф чегарасидан ошган ҳолда маблағни тежаб, худди ўша маблағга кўпроқ гигабайт олишга ёрдам беради”, деб маълум қилди Buzton ҚК бош директори Ўраз Абдураззақов.
Шахсий кабинетда 6та янги интернет-пакетлар тизими мавжуд, уларни 140-02-22 рақами орқали қўллаб-қувватлаш хизмати оператори ёрдамида ёки Beeline офисларида ёқтириш мумкин:
Интернет-пакет 1
• трафик ҳажми – 1 100 Mb
• нархи – $10
Интернет-пакет 2
• трафик ҳажми – 2 200 Мb
• нархи – $15
Интернет-пакет 3
• трафик ҳажми – 4 300 Мb
• нархи – $20
Интернет-пакет 4
• трафик ҳажми– 6 600 Мb
• нархи – $25
Интернет-пакет 5
• трафик ҳажми– 8 800 Мб
• нархи – $35
Интернет-пакет 6
• трафик ҳажми – 13 300 Мб
• нархи – $50
Интернет пакетлар “Янги тезлик” ва “Тунги тезлик” тариф режаларида харид қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади. Тўлиқ тафсилотлар билан компания сайтида танишиш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline симли интернет учун пакетларни ишга туширмоқда