09:14 / 06.03.2015
10 048

Samsung итлар учун 30 минг долларлик шоҳона уйча ясади

Samsung итлар учун 30 минг долларлик шоҳона уйча ясади

Samsung Electronics итлар учун 30,6 минг долларлик «орзудаги уй»ни тақдим этди, дея хабар бермоқда CNBC. Шоҳона ихтирони дунёдаги энг йирик дог-шоу — Crufts’да кўриш мумкин.

Будка очиқ савдога чиқарилмайди, балки компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган танловларда соврин сифатида берилади.

Уйча икки «хона»дан иборат: бири дам олиш учун, иккинчиси эса кўнгилхушлик қилиш ва овқатланиш учун. Шунингдек сунъий газонли ўтлоқ, шахсий тренажёр, гидромассажли ванна, вовуллаб овоз чиқарадиган эшик қўнғироғи ва итнинг ўзи мустақил бошқариши мумкин бўлган, егуликларга эга автомат мавжуд.

Crufts кўргазмаси 5—8 март кунлари Англиянинг Бирменгем шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung итлар учун 30 минг долларлик шоҳона уйча ясади