17:42 / 06.03.2015
5 672

АҚШ расмийлари «Вконтакте»ни қароқчилар рўйхатидан ўчиришдан бош тортди

АҚШ расмийлари «Вконтакте»ни қароқчилар рўйхатидан ўчиришдан бош тортди

АҚШ Савдо ваколатхонаси USTR Россиянинг «Вконтакте» ижтимоий тармоғини, «Rutracker.org» торрент-трекерини, «Rapidgator.net» ва «4shared.com» файл алмашув хизматларини дунёдаги энг йирик «қароқчи» ресурслар рўйхатидан чиқаришдан бош тортди, деб хабар бермоқда «РБК».

USTR сайтида эълон қилинган навбатдаги ҳисоботда ҳам юқоридаги сайтлар муаллифлик ҳуқуқини бузувчи энг ёмон ресурслар рўйхатидан ўрин олган. «Rutracker.org» ва «Rapidgator.net» эгаси кимлиги маълум эмас, «Вконтакте» эса Россиянинг энг йирик интернет компанияси бўлган Mail.ru Group’га тегишли.

2014 йил кузида «Вконтакте» вице-президенти Дмитрий Сергеев USTR’га мактуб билан мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар нима чоп қилишини олдиндан бошқара олмаслигини маълум қилган. Бироқ бу USTR вакилларини ишонтиришга етарли бўлмаган. «Вконтакте» интернетдаги қароқчиликка қарши курашаётгани, бироқ муаллифлик ҳуқуқини бузувчилар сонининг кўплиги ижтимоий тармоқнинг қиладиган ишлари ҳали кўплигини кўрсатиши қайд этилган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ расмийлари «Вконтакте»ни қароқчилар рўйхатидан ўчиришдан бош тортди