Apple вице-президентлари Грег Жосвяк, Дэн Риччио ва Фил Шиллер BuzzFeed’га берган интервьюсида iPhone 7 дан нега 3,5 миллиметрли коннектор олиб ташланганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Риччионинг айтишича, ушбу «ҳаво билан тўлдирилган тирқиш» охирги бир неча йил мобайнида Apple инновациялари йўлида тўсиқ бўлиб келган экан.
«Аудиоулагич 100 ёшда. У билан боғлиқ охирги катта инновация 50 йил муқаддам амалга оширилган эди. Биласизми, бу нима эди? У бироз кичрайтирилган эди. Шундан буён ҳеч нарса ўзгармади», — деди Жосвяк.
«Бу динозавр. Олға интилиш пайти келди», — қўшимча қилди у.
Риччионинг таъкидлашича, улагичдан қутулган ишланма муаллифлари ниҳоят юқори ҳажмдаги аккумулятордан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, сув ўтказмаслик техникаси ҳамда Home тугмаси учун Taptic Engine ўрнатилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди