11:46 / 09.03.2015
6 478

Apple мобил қурилмаларни сувдан ҳимоя қилишнинг янги усулини ўйлаб топди

Apple мобил қурилмаларни сувдан ҳимоя қилишнинг янги усулини ўйлаб топди

Apple АҚШнинг тегишли органларига мобил қурилмаларни намликдан ҳимоя қилиш усулларини патентлаш учун ариза берди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru».

Бошқа кўплаб ишлаб чиқарувчилардан фарқли ўлароқ, Apple гаджетнинг бутун корпусини сув ўтказмайдиган қилишни эмас, балки бунга эҳтиёж сезувчи электрон компонентларни қисқа туташувдан ҳимоялашни таклиф этади.

Уларни юпқалиги 1 микрометргача бўлган гидрофоб материал билан қоплаш режалаштирилмоқда, бу ҳозирда қўлланиладиган бошқа намликдан ҳимоя воситаларига кўра, қурилма корпусидаги ички жойни тежаш имконини беради.

Нашрнинг тахмин этишича, янги технологиянинг тижоратда қўлланила бошлаши учун олдинда кўплаб тўсиқлар мавжуд бўлгани туфайли iPhone’нинг келгуси авлоди ҳали бундай намликдан ҳимояланувчи хусусиятга эга бўлмаслиги мумкин.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple мобил қурилмаларни сувдан ҳимоя қилишнинг янги усулини ўйлаб топди