14:30 / 13.09.2016
5 993

Samsungдан бир дисплейли тахтлама-смартфон тақдим этилди

Samsungдан бир дисплейли тахтлама-смартфон тақдим этилди

Samsung "тахтлама" кўринишдаги смартфонларни ишлаб чиқаришдан воз кечмайди. Унинг янги Galaxy Folder 2 қурилмаси шундан далолат беради, дейилади "Кун" нашрида.

Янги смартфонда ташқи дисплей йўқ, шу боис кирувчи қўнғироқлар ва хабарлар ҳақидаги маълумотларни кўриш учун фойдаланувчи қурилмани очиши керак бўлади. Иккинчи экраннинг йўқлигига қарамай, Galaxy Folder 2 қурилмасининг баҳоси - 285 долларни ташкил қилади.

Қурилма 3,8 дюймли сенсор бўлмаган дисплей, телефон клавиатураси, икки сим-картали слот, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 425 процессорига эга. Суратга олиш учун 8 мегапикселли орқа ва 5 мегапикселли олд камералари мавжуд. Асосий модуль FullHD-форматда видеога олади. Шунингдек Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4GHz, Bluetooth 4.2, LTE, GPS приёмниклари, Beidou ва micro-USB порти бор.

1950 мАч'ли аккумулятор 318 соатга етади. Galaxy Folder 2 Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Унинг ҳажми букланган ҳолатида - 122х60.2х15.4 мм, вазни эса - 160 граммга тенг. Тақдим этилган янги қурилма Осиё бозор сегментига мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsungдан бир дисплейли тахтлама-смартфон тақдим этилди