АҚШнинг йирик технологик корпорациялари Оқ уй билан бирга қочқинларга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштирдилар, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Хусусан, Google компанияси 10 минг ливанлик болага бепул таълим берувчи нодавлат ташкилотлари учун техник мутахассисларини молиялашга ва кредитлашга ваъда берди. Бундан ташқари, корпорация европалик қочқинлар учун умумий қиймати 5,3 млн доллар бўлган Chromebook ноутбукларини хайрия қилди.
"Фейсбук" раҳбарияти Греция бўйлаб 35 та ҳудудда бепул Wi-Fi-уланишни таъминлашни режалаштирмоқда ва қочқинлар лагерларига интернетга бепул киришни тақдим қилиш учун БМТ билан ҳамкорликни давом эттиради. Ижтимоий тармоқ, шунингдек, муҳожирларга ёрдам берувчи жамоатчилик ташкилотларига маблағ йиғиб беради. Бундан ташқари, компания қочқинлар ўзларининг техник ва тадбиркорлик малакаларини ривожлантира оладиган инновацион марказ қурмоқчи.
HP Inc. ҳам Ливан ва Иорданияда катталар ва болалар учун 6 та қочқинларни ўқитиш маркази қуришни режалаштирмоқда.
Бу компаниялардан ташқари, муҳожирларга ёрдам беришда Twitter, Coursera6 Zynga, Uber, LinkedIn, IBM ва TripAdvisor компаниялари ҳам иштирок этмоқчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда