22:52 / 21.09.2016
6 684

Хитойлик қиз интернетдан iPhone 7 буюртма қилиб, iPhone 3GS ва iPhone 4 олди

Хитойлик қиз интернетдан iPhone 7 буюртма қилиб, iPhone 3GS ва iPhone 4 олди

Хитойлик Канель Мими интернет орқали iPhone 7 смартфонини АҚШдаги расмий нархидан 150 долларга арзонроқ — 500 долларга харид қилиш мақсадида буюртма берди. Аммо сотувчи харидни нозик ҳазилга айлантирди, деб хабар беради «Дарё».

Қиз eBay орқали «пуштиранг олтин» рангли iPhone 7 буюртма берганди, аммо унга етказилган қути ичига иккита смартфон жойланган эди — 2009 йили чиқарилган iPhone 3GS ва 2010 йилнинг iPhone 4 телефони. Бундан ташқари, қути ичига Yu Gi Oh ўйинидан олинган машҳур «Полимеризация» картаси солиб қўйилган эди.

Ўйин қоидаларига мувофиқ, бу карта иккита заиф мавжудотни битта кучли қаҳрамонга айлантиради. Бу билан сотувчи қизга iPhone 3GS ва iPhone 4 ни бирлаштириб, iPhone 7 га айлантиришни ҳазил тариқасида тилаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойлик қиз интернетдан iPhone 7 буюртма қилиб, iPhone 3GS ва iPhone 4 олди