10:56 / 22.09.2016
8 369

Дуров ва Сноуден Telegram ва WhatsApp’нинг хавфсизлиги борасида баҳслашишди

Дуров ва Сноуден Telegram ва WhatsApp’нинг хавфсизлиги борасида баҳслашишди

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров мессенжерни етарлича ҳимояланмаган деб ҳисоблаётган, АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга твиттерда жавоб берди, деб хабар берди "Кун" нашри.

Бундан аввал америкалик твиттер фойдаланувчиларидан бирига нима учун Telegram’ни унинг стандарт созланмалари туфайли WhatsApp’да камроқ ҳимояланганроқ деб ҳисоблашини тушунтирган. Сноуденнинг фикрича, бу дастурни "мутахассис бўлмаганлар" учун хавфли қилади.

Дуров буни эътиборсиз қолдирмади ва Сноуденга "Сен WhatsApp’нинг кўпчилик фойдаланувчилари ёзишмаларининг бутун тарихини шифрланмаган кўринишда Google Drive ёки iCloud’да сақлашини ҳисобга олдингми?", деб қарши савол берди. Дуров шунингдек WhatsApp созланмаларининг ойдинмаслигига эътиборни қаратди.

Баҳс Дуровнинг твиттер бундай баҳслар учун энг яхши жой эмаслиги ҳақидаги сўзлари билан якунланди.

Аввалроқ Сноуден Googleֹнинг Allo мессенжеридан фойдаланмасликка чақирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дуров ва Сноуден Telegram ва WhatsApp’нинг хавфсизлиги борасида баҳслашишди