АҚШнинг Ideas That Stick фирмаси автомобилни мумкин бўлмаган жойда қолдирган ҳайдовчиларни жазолашнинг антиқа усулини ўйлаб топди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Одатда, нотўғри паркинг учун автомобилни жарима майдончасига эвакуация қилишади ёки ғилдиракларга махсус блокиратор ўрнатишади. Блокираторни белгиланган жаримани тўлагачгина ечиш мумкин.
Ideas That Stick эса ғилдираклар ўрнига олд ойнани блоклайдиган мосламани таклиф этмоқда. Янги мосламага Barnacle номи берилган бўлиб, у йиғиладиган панелдан ташкил топган. Инспектор қоидабузар автомобилниг олд ойнасига мосламани ўрнатгач, ҳайдовчи мобил телефон орқали жаримани тўлайди ва унга блокираторни очиш учун махсус код юборилади. Панелни ечгач, уни яқин-атрофдаги қабул нуқтасига топшириш талаб этилади. Акс ҳолда янги жарима белгиланади.
Агар блокиратор ўзбошимчалик билан ечилса ёки автомобилни ҳаракатлантирилса, блокиратор жуда баланд овозда сигнал чиқаради. Лойиҳа жуда антиқа тизимга эга. Келгусида уни АҚШнинг баъзи шаҳарларида синаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди