12:27 / 30.09.2016
7 500

Қўш камерали Huawei Mate 9 анонси 3 ноябрда бўлиб ўтади

Қўш камерали Huawei Mate 9 анонси 3 ноябрда бўлиб ўтади

Хитойнинг Huawei компанияси ўзининг 3 ноябрда бўлиб ўтадиган гаджетлар тақдимотига таклифномаларни жўнатишни бошлаб юборди. Тақдимотда компаниянинг навбатдаги йирик экранли модели — Huawei Mate 9 намойиш этилиши кутилмоқда, дейилмоқда "Terabayt.uz" сайти хабарида.

Ҳозиргача маълум қилинган тафсилотларга кўра, Mate сериясидаги янги модель 6 дюймли Full HD экран, HiSilicon Kirin 960 процессори, 4/6 ГБ тезкор ва 64/256 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Бундан ташқари, моделга Leica билан ҳамкорликда қилинган 20 МПли қўш камера ўрнатилади. Камерага светодиодли чақноқ ва лазерли автофокус технологияси татбиқ этилади.

Mate 9 металл корпус, бармоқ изи сканери билан таъминланади, Android двстуриннг Nougat версиясида ишлайди. Янги моделнинг нархи ҳақида ҳозирча аниқ тафсилотлар мавжуд эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қўш камерали Huawei Mate 9 анонси 3 ноябрда бўлиб ўтади