Болливуд юлдузи Амитабх Баччан ўзига Galaxy Note 7 тўлиқ зарядланмаётгани ҳақида ўзининг Твиттердаги саҳифасида ёзиб ўтган. Актёрнинг ёзишича, унга қарашли мазкур смартфоннинг батареяси 60%дан ортиқ қувват олмаяпти. У Samsung’дан ушбу носозликни бартараф қилишни сўраган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Афтидан, актёр Galaxy Note 7 атрофида бўлаётган воқеалар ҳақида хабардор эмас. Мазкур смартфоннинг батареясида носозлик аниқлангач, Жанубий Корея компанияси махсус дастур янгиланиши орқали уни вақтинчалик фақат 60%гача қувватланадиган қилиб қўйган. Шунингдек, Samsung ҳали Ҳиндистонда расмий Galaxy Note 7 смартфонлари сотувга чиқармаган. Шунинг учун машҳур актёр ўзининг смартфонини бошқа мамлакатдан харид қилган, деб хулоса қилиш мумкин.
Ҳодисага мантиқан ёндашсак, Амитабх Баччаннинг Galaxy Note 7 смартфони исталган вақтда ёниб кетиши мумкин. Шунинг учун тармоқ фойдаланувчилари актёрга телефонни қайтариб беришни ёки уни алмаштиришни маслаҳат беришган.
Энг қизиғи, Баччаннинг ушбу шикояти Ҳиндистон фуқаро авиацияси ташкилоти Galаxy Note 7 смартфонларини самолёт бортларида олиб киришга рухсат берган кунда ёзилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди