16:12 / 04.10.2016
7 218

Pumа кроссовкалари учун боғични боғлай оладиган мобил дастур ишлаб чиқилди

Pumа кроссовкалари учун боғични боғлай оладиган мобил дастур ишлаб чиқилди

Nike компанияси илк бор “Келажакка қайтиб” филмида кўрсатилган ва боғичлари автоматик боғланадиган кроссовка —HyperAdapt 1.0 ни омма эътиборига ҳавола қилганига кўп бўлганича йўқ. Puma ихлосмандлари эса бу масалага янада чуқурроқ ёндашди.

Компаниянинг боғичлари махсус тугма ёрдамида тортиб қўйиладиган янги маҳсулоти — Autodisc кроссовкаси бозорга чиққанидан ҳеч қанча ўтмай, феноменал ишланма — кроссовкага қўл теккизмасдан, унинг боғичларини боғлаш имконини тақдим этувчи мобил дастур ишлаб чиқилди.

Кроссовкалар билимдони Ҳикмет Сугоернинг маълум қилишича, мобил дастур ёрдамида кроссовкаларга уланиш ва махсус тугмани босиш поябзал боғичларини маҳкамлаш ва ечиш учун етарли бўлади. Ҳозирча бундай инновацион кроссовкалардан 25 дона чиқарилган.


Оддий Аutodisc кроссовкаларида боғичларни тортиб қўйиш ёки юмшатиш учун кроссовканинг ўзидаги махсус тугмани босиб туриш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Pumа кроссовкалари учун боғични боғлай оладиган мобил дастур ишлаб чиқилди