Халқаро шифокорлар жамоаси фитнес-трекерлардан фойдаланиш жисмоний тарбия жадаллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаслигини кўрсатиб беришди. Шу мавзуга бағишланган тадқиқот The Lancet Diabetes and Endocrinology журналида нашр этилди. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар берди.
Олимлар йил давомида 800 кишининг соғлиғи (оғирлиги, қон босими ва юрак уриш тезлиги) ва жисмоний фаолият интенсивлигини кузатиб боришди. Тадқиқот иштирокчиларининг айримлари фитнес-билагузук таққани учун пул мукофотлари ҳам олишди.
Дастлабки 6 ойда молиявий рағбатлантириш олган иштирокчилар жисмоний фаолликнинг ортганини қайд этишди. Бироқ бир йилдан сўнг уларнинг кўрсаткичи дастлабки даражага қайтди.
Пул мукофотини олмаган иштирокчиларда бир йил ўтиб, аэробик жисмоний фаоллик давомийлиги ўсиши кузатилди (ўртача ҳафтасига 16 дақиқа). Шунингдек, тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, бу саломатликни сезиларли даражада яхшилаш учун аҳамиятсиз кўрсаткич саналади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди