Хитойнинг Xiaomi компанияси сўнгги вақтда турли ақлли гаджетларни яратишда давом этмоқда. Бу гал хитойлик шоввоз Mi Alarm Clock номли ақлли будилникни тақдим қилди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Янги гаджет фойдаланувчини ёқимли мусиқалар билан аста-секин уйғотиши мумкин. Қурилмада светодиодли ёруғлик фони кўзда тутилган, унга сигнал ўчирадиган йирик тугма ўрнатилган. Бундан ташқари, гаджетни Mi App иловаси орқали смартфондан созлаш имконияти мавжуд. Mi Alarm Clock бирламчи параметрлар бўйича ўрнатилган стандарт сигналларга эга, бироқ фойдаланувчи смартфондаги исталган оҳангни ҳам созласа бўлади. Энг қизиғи, будилник нафақат уйқудан уйғонишга, балки сокин мусиқалар остида уйқуга кетишда ҳам ёрдам беради.
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, гаджетга турли овоз баландликларини қўллаб-қувватлайдиган илғор динамик ўрнатилган. Mi Alarm Clock 30 доллар нархида сотувга чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди