Яқин кунларда JAMA Cardiology томонидан ўтказилган синовлар натижасида Apple Watch юрак пульсини энг тўғри ўлчайдиган смарт-соат деб топилган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берилди.
Кливленд клиникасининг мутахассислари 50 нафар соғлом кишиларда айни кунда мобил саноатдаги энг машҳур смарт-соат ва аксессуарларни синаб кўришди. Тажриба иштирокчиларининг юрак пульси бир вақтнинг ўзида ҳам смарт-соат ёрдамида, ҳам электрокардиограмма ускунасида ўлчаниб борилди. Тажрибада Apple Watch, Fitbit Charge HR, Mio Alpha ва Basis Peak каби аксессуарлардан фойдаланилган.
Қизиғи, яқин орада баъзи фойдаланувчиларда куйиш ҳолатини келтириб чиқаргани учун Basis Peak бозордан чақириб олинган эди. Афсуски, тажрибада биронта Android Wear платформасидаги соатлар ишлатилмаган.
Тажриба якунида Apple Watch бошқа гаджетларга қараганда 90% аниқроқ натижа қайд этган. Тажрибада Android Wear ва Tizen дастуридаги соатлар қатнашмаганлиги туфайли унинг натижаларини мукаммал ва объектив деб ҳисоблаш қийин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди