17:55 / 18.10.2016
5 988

Beeline Тошкентда бир вақтнинг ўзида ўнлаб янги база станцияларини ишга туширди

Beeline Тошкентда бир вақтнинг ўзида ўнлаб янги база станцияларини ишга туширди

Beeline 3G тармоғи қоплами ва ҳажмининг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Тошкентда 30дан зиёд база станциялари ишга туширилди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш шундай деди: “Пойтахтдаги 4G LTE технологиясининг тезкор жорий қилиниши билан бир қаторда, биз таниш бўлган 3G тармоғини ҳам юқори тезликда кенгайтиришни давом этмоқдамиз. Икки ҳолда ҳам бу Beeline Интернети тезлигининг юқори сифатини таъминлайди”.

Янги 3G база станциялари қуйидаги туманларда ўрнатилган:

- Олмазор (Қорақамиш 2/4 мавзеси, Тансиқбоев-3, А. Ниёзов, Ғофур Ғулом, Ғалаба, Қорасарой ва Минор кўчалари бўйлаб);

- Бектемир (Олтинтопган кўчаси бўйлаб);

- Миробод (Нукус кўчаси ва Мўйнак ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида);

- Мирзо-Улуғбек (Югнакий, Яланғоч ва ТТЗ-4 мавзелари бўйлаб, шунингдек Шўртепа кўчасида);

- Сирғали (Сирғали-1 ва Қўйлиқ-5 мавзелари, шунингдек Почтовая кўчаси бўйлаб);

- Учтепа (Уйғур кўчаси бўйлаб);

- Чилонзор (Ўзбекистон ва Чилонзор кўчалари бўйлаб, шунингдек Чилонзор-19 ва Е кварталларида);

- Юнусобод (Амир Темур, Боғишамол кўчалари ва 8 кварталда);

- Яккасарой (Қорасув ва 1-катта Миробод кўчалари бўйлаб).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Тошкентда бир вақтнинг ўзида ўнлаб янги база станцияларини ишга туширди