09:27 / 21.10.2016
6 696

Kodak Ektra – корсерватив услубдаги камерафон

Kodak Ektra – корсерватив услубдаги камерафон

Kodak фирмаси ўзининг иккинчи смартфонини расман намойиш қилди. Kodak Ektra номли модель Android Marshmallow базасида ишлайди. Фирма мазкур моделда биринчи смартфони IM5 қурилмасидаги камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қилган. Энг қизиғи, смартфон 1941 йилда чиқарилган афсонавий Ektra камералари шарафига номланган.

Смартфоннинг орқа томони камера услубида ишланган, чарм панель билан қопланганлиги боис фойдаланиш эргономикаси анча қулайлашган. Қурилма 5 дюймли Full HD экран билан жиҳозланган бўлиб, Terabayt.uz сайтининг ёзишича, унинг дизайни Буюк Британиянинг Bullitt фирмаси томонидан ишлаб чиқилган.

Шубҳасиз, Kodak Ektra’даги энг аҳамиятли хусусият — унинг камералари: моделга диафрагмаси f/2.0, фазали автофокус билан қувватланган 21 МПли асосий камера ўрнатилган. Бундан ташқари, асосий камерада икки хил рангдаги чақноқ ва 4К форматида видео ёзиш имконияти ҳам кўзда тутилган. Селфи учун 13 МПли олд камера хизмат қилади. Шунингдек, смартфондаги махсус дастурлар ёрдамида расм ва видеоларни таҳрирлаш, уларга турли эффектлар қўшиш мумкин.

Гаджет MediaTek Helio X20 ёрдамида ишлайди, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Сиғими 3000 мА/ст бўлган батареядан қувватланади. Смартфонга бир қатор конверватив услубдаги аксессуарлар ҳам илова қилинади.

Kodak Ektra декабрь ойида Буюк Британия ва Европа мамлакатларида сотувга чиқарилади. Тавсия этилган нархи – 499 евро.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Kodak Ektra – корсерватив услубдаги камерафон