Ўзбекистонда фаолият юритувчи алоқа операторларига аҳолига кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатини яхшилаш вазифаси топширилди, деб Kun.uz ёзмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда, телекоммуникация операторлари раҳбарлари эътибори бу соҳадаги хизматлар сифатини яхшилаш муаммосига қаратилди.
Унда, мобил интернет ва мобил алоқа сифатини доимий равишда назорат қилиш зарурлиги уқдирилган.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи давлат инспекциясига кўрсатилаётган алоқа хизмати сифатини аниқлашнинг янги, замонавий усулларини қисқа муддатда ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Шу билан бирга, мижозларга хизмат кўрсатувчи ахборот марказлари ходимларининг мурожаатлар ва аризалар бўйича хизмат кўрсатиш бўйича профессионаллигини ошириш лозимлиги таъкидланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди