Изчиллик билан амалга оширилаётган жараённинг биринчи босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатини масъул ходим қабул қилиб, ахборот тизимига киритади.
Иккинчи босқичда махсус ишчи гуруҳи ўргангач, тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларга мурожаат қилинади.
Учинчи босқичда мурожаатлар вазирлик, идора ва ҳокимият органларида қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар ҳал этилмоқда. Бу ҳақда pm.gov.uz орқали ёки ёзма равишда тасдиқ олинади.
Тўртинчи босқичда ишчи гуруҳи томонидан икки иш кунида тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш натижалари тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилади. Агарда муаммо юзасидан қониқарсиз қарор қабул қилинган бўлса, ариза Бош прокуратуранинг ахборот тизимига аризаларни кўриб чиқиш бўйича йўналтирилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПнинг Тошкент вилояти кенгашидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ҳуқуқшуноси Санжар Эвадиллаев маълум қилмоқда.
ЎзЛиДеП қабулхонаси орқали ҳозирга қадар 1,8 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Уларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли. Маълум қисмини содир этилган ўғирлик, фирибгарлик ҳолатлари, шунингдек, тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар, ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш, банклардан сармоя олиш ва шу каби масалалар ташкил этаётир.
Айни вақтда мурожаатларнинг 1 минг 480 таси кўриб чиқиш жараёнида бўлса, 320 мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.
Бу рақамлар Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинганидан, уларда кўтарилган масалалар тезда ечим топаётганидан далолатдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?