Жаҳон бозорида, асосан, технологик процессорлар ишлаб чиқариш билан танилган Intel фирмаси 2012 йилда 27 дюймли моноблокни намойиш қилган эди. Мазкур компьютер ҳам электр тармоғидан, ҳам ўрнатилган батареядан ишлаши билан барчанинг эътиборинит тортган. Куни кеча тармоқда фирманинг мазкур моноблокка ўхшаш қурилмасининг тасвирлари пайдо бўлди. Афтидан, Intel бундан 4 йил олдин тайёрлаган моноблокини янада такомиллаштиришни мақсад қилган кўринади.
Terabayt нашрининг хабар беришича, мазкур патентда бўлажак қурилманинг дизайни тасвирланган. Унинг техник кўрсаткичлари ва бошқа имкониятлари борасида ҳозирча ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Патентда йирик планшетнинг юқори ва қуйи қисмига динамик ўрнатилиши ҳақида сўз боради, холос. Шунингдек, моноблок/планшет енгил трансформация учун тутқичга ҳам эга бўлиши қайд этилган.
Ҳозирча янги моделга қайси ўлчамдаги дисплей ўрнатилиши номаълум. Intel ушбу қурилмани келаси йил бошида ўтказиладиган халқаро кўргазмаларнинг бирида тақдим этиши тахмин қилинмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда