00:21 / 30.10.2016
6 256

Samsung сифат назорати тизимини тубдан ислоҳ қилади

Samsung сифат назорати тизимини тубдан ислоҳ қилади

Ҳеч қайси электроника ишлаб чиқарувчи компания нуқсонли маҳсулот тайёрлашдан кафолатланмаган. Гарчи Galaxy Note 7 сабаб Samsung компанияси барча мазкур моделдаги смартфонларни чақириб олишни бошлаган бўлса-да, бу ҳолат технология мутахассисларини унчалик ажаблантирмади. Сабаби соҳа вакиллари бундай ҳодиса исталган бренд билан юз бериши мумкинлигини яхши англайдилар.

Terabayt.uz сайтининг 3D Newsга таяниб хабар қилишича, Samsung компаниясининг бош директори ва раис ўринбораси Ох Хьюн Квон фирма акционерлари билан яқинда ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқариладиган қурилмаларнинг сифат назоратини тубдан ўзгартиришини маълум этган. Бироқ расмий вакил сифат назорати тизимининг қайси жабҳаларида ўзгариш юз бериши ёки мазкур вазифанинг қай тарзда бажарилишига аниқлик киритмаган. Шундай бўлса-да, ушбу қарорнинг ўзиёқ Жанубий Корея технология гигантининг мақсади жиддийлигини исботлайди.

Эслатиб ўтамиз, Samsung компаниясининг 2016 йил август ойи бошида тақдим этилган Galaxy Note 7 фаблети батареядаги носозлик сабаб ёниб кетишни бошлаган. Жаҳон бўйлаб содир бўлган юзлаб мана шундай ҳолатлар ва мижозларнинг эътирози туфайли компания 11 октябрдан бошлаб ушбу смартфонни ишлаб чиқаришни расман тўхтатишга қарор қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung сифат назорати тизимини тубдан ислоҳ қилади