14:34 / 31.10.2016
7 321

TCL фирмаси 65 дюймли P1 Smart LED TV телевизорни сотувга чиқарди

TCL фирмаси 65 дюймли P1 Smart LED TV телевизорни сотувга чиқарди

Хитойнинг маиший техника ва смартфонлар ишлаб чиқарувчи TCL компанияси 65 дюймли P1 Smart LED TV телевизорни сотувга чиқарди. Ҳозирча моделни фақат Ҳиндистонда Amazon орқали харид қилиш мумкин.

Модель анчагина юпқа корпусга эга, баъзи қисмлари хром-металлдан ишланган. Экран аниқлиги Ultra HD форматида (3840х2560 пиксель). Телевизор 64-битли Cortex A53 процессорида ишлайди, IPTV учун юқори тезликдаги Dual Band 802.11 2×2 Wi-Fi модули хизмат қилади.

Гаджетда 3 та HDMI порт кўзда тутилган. nScreen иловаси ёрдамида телевизорни мобил телефондан бошқариш имконияти мавжуд. Телевизор айни вақтда Ҳиндистонда 1200 доллар нархида сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » TCL фирмаси 65 дюймли P1 Smart LED TV телевизорни сотувга чиқарди