14:58 / 31.10.2016
7 827

Apple iPhone 8 Plus модели Sharp тайёрлаган OLED экран билан жиҳозланади

Apple iPhone 8 Plus модели Sharp тайёрлаган OLED экран билан жиҳозланади

АҚШнинг Apple компанияси ўз телефонларидаги IPS матрицани OLED матрицага алмаштириши борасида мана бир неча йилдан бери турли хабарларни эшитиб келмоқдамиз. Бироқ ўтган ойнинг бошида намойиш этилган Apple iPhone 7 қурилмасида ҳам мазкур янгилик тасдиқланмади – Apple яна IPS дисплейларга содиқ қолди.

Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, кейинги йилда Apple фирмаси iPhone 8 моделининг 3 та версиясини, жумладан, 5 дюймли гаджетни ҳам тақдим қилади. Шунингдек, қатордаги энг йирик модель — iPhone 8 Plus Sharp томонидан тайёрланган OLED панель билан жиҳозланади.

Ушбу янгилик шунчаки миш-миш бўлиши мумкин эмас. Сабаби iPhone қурилмаларини ишлаб чиқарадиган Тайваннинг Foxconn компанияси шу йилнинг август ойида Sharp’нинг назорат акциялари (66,07%) тўпламини 3,8 млрд АҚШ долларига харид қилган эди. Бу эса мазкур хабарнинг зарур асосга эгалигини исботлайди.

Бундан ташқари, “Олма” Хитой смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялари ва бозордаги асосий ўйинчилардан бири — Samsung билан рақобат қилиш учун янги инновацияларни қўллашига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple iPhone 8 Plus модели Sharp тайёрлаган OLED экран билан жиҳозланади