Кўплаб iPhone фойдаланувчилари Facebook иловасини янгилангандан кейин қурилма ишида носозликлар содир бўлаётганидан шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда Terabayt.uz сайти хабар бермоқда.
Facebook иловасининг iOS платформасига мўлжалланган версияси 20 октябрь куни iTunes сервисига юкланган эди. iPhone SE ва 6s моделларининг фойдаланувчилари янги илова ўрнатилгандан кейин қурилма ўчиб ёнгани, бироқ ишга тушмагани ҳақида хабар беришди. Экранда Apple логогити ёниб тураверган, бироқ қурилма ишга тушмаган. Фақат iTunes ўрнатилган компьютер ёрдамида телефонни қайта “ҳаётга қайтаришга” муваффақ бўлинган.
Мутахассислар иловани ўрнатишдан олдин смартфондаги маълумотларни булут хотира билан синхронлашни тавсия этишган. Акс ҳолда нотўғри ўрнатиш сабабли қурилмадаги файллар ўчиб кетиши мумкин экан.
Ҳозирча Apple ва Facebook мазкур ҳолат бўйича изоҳ беришмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди