Gigabyte компанияси Aero 14 ноутбукининг янгиланган версиясини тақдим этди. Модель ўйинлар ва профессионал фойдаланишга мўлжалланган.
Terabayt.uz нашрининг маълум қилишича, ноутбук 14 дюймли IPS дисплей билан жиҳозланган, экран Quad HD аниқлигида (2560 × 1440 пиксель). Стационар ишлаш вақтида ноутбукда тасвир HDMI 2.0 ва Mini DisplayPort портлари орқали 4К форматли мониторларга чиқарилиши мумкин.
Гаджет Intel Skylake аппарат платформасида яратилган, тўрт ядроли Core i7-6700HQ процессорида ишлайди. Унга 32 ГБгача бўлган DDR4-2400 оператив хотира ўрнатиш мумкин. Модель NVIDIA GeForce 1060 асосидаги график тизим билан таъминланган бўлиб, мазкур тизим VR Ready тоифасига киради ва виртуал реаллик фукнциясини қўллаб-қувватлайди.
Gigabyte Aero 14 1 терабайтли M.2 PCIe SSD тўплагичга эга, Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.1+ LE модуллари, SD-карт ридер ва стереодинамиклар билан қувватланган. Windows 10 операцион дастурида ишлайди.
Гаджет шу ой давомида сотувга чиқарилади. Нархига ҳозирча аниқлик киритилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди