Facebook компаниясини бугунги кунда фақат ижтимоий тармоқ билан боғлаш тўғри бўлмайди. Фирма анчадан буён ижтимоий тармоққа алоқадор ёки унга қарашли бўлмаган хилма-хил сервисларни яратиб келмоқда. Агар бундан бир неча муддат аввал Facebook’ка видеоўйин стриминглари татбиқ этилган бўлса, яқинда компания ўзининг Gameroom номли ўйин платформасини ишлаб чиқди. Шу билан бирга, аввалроқ Facebook Messenger хизматига баскетбол, футбол ва шахмат каби бир қатор созланган ўйинлар қўшилган эди.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, шу ойнинг сўнгида Facebook мустақил дастурчиларга Facebook Messenger учун ўйинларни тайёрлашга хизмат қиладиган Instant Games деб аталадиган асбоблар тўпламини чиқаради. Ҳозирча ўйинларнинг тури тўғрисида батафсил маълумот йўқ. Бироқ мутахассисларнинг қайд этишича, биринчи навбатда, мазкур йўналишда асинхрон ўйинлар, яъни бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчилар томонидан ўйналадиган ўйинларга урғу берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда