Эндиликда сизда хусусийлаштириш ёки давлат объектларини ижарага олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, биржа, риэлторлик фаолияти ёки бошқа масалалар юзасидан мурожаат ва шикоятингиз бўлса, “Online.gkk.uz” ёки “Onlineqabul.gkk.uz” сайтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Бугун, 7 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўзининг виртуал қабулхонасини ишга туширди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти маълум қилди.
Виртуал қабулхонага келиб тушган барча мурожаат ва шикоятлар мунтазам равишда назорат қилиб борилади. Шу сайт орқали мурожаатларнинг натижасини ҳам билиб олиш мумкин.
Фуқароларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 239-21-37 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинади.
Хозиргача истеъмолчилар орасида Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.уз” гуруҳи анча оммалашганди. Эндиликда турли вазиятлар билан мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар Виртуал қабулхона орқали муаммоларига ечим топсалар, ажаб эмас. Кўрамиз, қабулхона фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишни қанчалик уддаларкин.. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда